December 8, 2021

Бухоро НҚИЗда режадан ташқари ёнғин-тактик ўқув ўтказилди

Шу кунларда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ҳудудида юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича режадан ташқари ёнғин-тактик машғулотлари ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ бошқаруви раиси М.Р. Aбдуллаевнинг топшириғига асосан жорий йилнинг 22 ноябрь кунидан бошлаб “Газли” нефть ва газ қазиб олиш бошқармаси ходимларини саноат корхоналари негизида қайта тайёрлаш ва билимини ошириш мақсадида жойларда ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди.

Газли нефть ва газ қазиб олиш бошқармаси муҳандис-техник ходимлари учун Бухоро НҚИЗ ишлаб чиқариш объектида юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича ёнғин-тактик ўқув машғулотлари намойиш этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти ишчи гуруҳи томонидан ёнғин-қутқарув қисми, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди ва корхонанинг тезкор ҳаракат кучлари шахсий таркибининг тайёргарлиги баҳоланди.

Ғояга кўра, Бухоро НҚИЗнинг 21 D05 технологик қурилмасида сиғимнинг герметиклиги бузилиб, кўп миқдордаги углеводородлар сизиб чиқиши содир бўлди. Газ сизиб чиқишини тўхтатиш учун фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимининг куч ва воситалари, шунингдек, объектнинг техник ходимлари йўналтирилди.

Шартли газ сизиб чиқиши Мобилизация ишлари ва фуқаро муҳофазаси хизматининг режасига мувофиқ бартараф этилди, жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, санитария дружинаси, ёнғин-қутқарув қисмининг жалб этилган ходимлари самарадорлик ва юқори даражадаги ҳамкорликни намойиш этишди.

Машғулотни кузатган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Э.Р. Шомуродов стратегик аҳамиятга эга объектда ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар профессионал даражада ҳамкорликни кўрсатиб, ёнғин тарқалишининг олдини олганлигини таъкидлади.

#фоторепортаж

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати