October 5, 2023

Танлов натижалари эълон қилинди

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ Маданият саройи биносида 2023 йил 17 - 18 август кунлари корхонага ишга кириш истагини билдирган номзодлар иштирокида навбатдаги танлов ўтказилган эди.
Ўтказилган навбатдаги танловда жами 369 нафар номзодлар техникавий йўналишлардаги 7 та мутахассисликлар бўйича ёзма саволларга жавоб бериш орқали иштирок этди. Танловда қатнашган номзодларнинг ёзма ишлари “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Танловда ва ёзма иш натижаларини ўрганишда "Ўзбекнефтгаз" АЖ молиявий ва комплаенс назорати инспекторлари бевосита иштирок этди.


Танловнинг кейинги босқичига таклиф этилган номзодлар ("Танловни ўтказиш" тўғрисидаги Низомга мувофиқ) 2023 йил 10 ноябрга қадар “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ходимлар бўлими биносида ўтказиладиган суҳбатга таклиф этилади. Номзодлар суҳбатга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, маълумоти тўғрисидаги ҳужжати ва резюме) билан етиб келишлари зарур бўлади. Суҳбатни ўтказишнинг аниқ вақти тўғрисида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ходимлар бўлими томонидан номзодларга олдиндан маълум қилинади.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ маъмурияти танловда қатнашган барча номзодларга иштироки учун миннатдорчилик билдиради!

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ га ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилувчи номзодларга маълумоти ва эгаллаган мутахассислиги бўйича тегишли маълумотларни электрон киритиш орқали онлайн рўйхатдан ўтиш ташкил этилган. Номзодларни онлайн рўйхатдан ўтказиш қуйидаги электрон ҳавола орқали амалга оширилади: https://forms.gle/vu2yZhmnQpWtCf7w7.
Онлайн рўйхатдан ўтказилган номзодлар келгусида ўтказиладиган навбатдаги танловларда таклиф этилади.