Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ISO 37001:2016 "Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими" халқаро стандарти бўйича сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди
Тасдиқланган режага мувофиқ, 2023 йил 18-19 сентабр кунлари "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖда ISО 37001:2016 "Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими" халқаро стандарти бўйича сертификатлаш аудити ўтказилди.
Aудит TUV AUSTRIA (Aвстрия) компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги расмий ҳамкори бўлган “Central Asia Certification” аудиторлик компанияси томонидан амалга оширилди. Икки кун давомида тажрибали аудиторлар ва техник экспертлар гуруҳи завод бошқарув тизимини ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини текширдилар ва баҳоладилар.
Aудит давомида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ мутахассислари томонидан заводда мавжуд ва қўлланилаётган коррупция хавфини бошқариш механизмлари ҳамда амалга оширилаётган фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Текширув натижаларига кўра, аудиторлар жамоаси томонидан заводда жорий этилган коррупцияга қарши бошқарув тизимига ва умуман, завод мутахассисларининг ишига юқори баҳо берди.
Aудит натижаларига кўра, аудиторлар гуруҳининг ижобий хулосаси асосида "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификат олиш учун тавсия этилди. Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.