Ёш спортчилар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни бокс спорт тури бўйича 2009-2010, 2011-2012 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Олот туман спорт мактаби биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимларининг фарзандлари иштирок этди.
Мусобақа соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, бокс спорт турини янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Қувонарлиси шуки, ғолибликни қўлга киритган ўсмирлар орасида бизнинг ёш спортчиларимиз ҳам бор.
Жумақулов Оғабек (70+ кг вазн тоифасида);
Хайруллаев Асилбек (70 кг вазн тоифасида);
Абдуллаев Даврон (52 кг вазн тоифасида);
Хайруллаев Асрор (46 кг вазн тоифасида);
Олимова Жасмин (43 кг вазн тоифасида);
Махмудова Шахриза (33 кг вазн тоифасида);
Салохиддинова Гавхарой (49 кг вазн тоифасида);
Алимуродов Жахонгир (55 кг вазн тоифасида);
Кодиров Жавохир (30 кг вазн тоифасида);
Амонов Хусан (49 кг вазн тоифасида);
Шукруллаев Шохжахон (70 кг вазн тоифасида);
Эркинов Иззатулло (43 кг вазн тоифасида).
Эслатиб ўтамиз, Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти кўмагида "Нефтчи" спорт соғломлаштириш мажмуасида бокс тўгараги ташкил этилган. Бокс тўгараги раҳбари Ҳошимова Ферангиз. Машғулотлар ҳар куни соат 18:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади. Дарслар мутлақо бепул олиб борилади.