Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш объектларига газ ўлчовчи замонавий детекторлар ўрнатилди
Хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш, ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлаш “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир.
Нефть маҳсулотларини қидириш ва ўрганиш, қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотиш бу портловчи газлар ва буғларни доимий равишда кузатиб бориш керак бўлган нефть ва газ саноатининг барча таркибий қисмларидир.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида ишчи-ходимлар ва технологик объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қайта ишлаш жараёнида технологик жараёнларни назорат қилиш мақсадида Бухоро НҚИЗ мутахассислари томонидан газ таҳлил асбобларини алмаштириш ишлари олиб борилди.
Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш объектлари иш жойларида ёнувчи газлар, шунингдек, хавфли заҳарли газларни автоматик узлуксиз назорат қилиш учун газ-аналитик тизимлари билан жиҳозланган.
Хусусан, корхонадаги Асосий ишлаб чиқариш цехидинг 1, 2, 3 ва 4-технологик блокларида “General Monitors” корхонасида ишлаб чиқарилган заҳарли газларни аниқловчи 41 тўпламдаги газ анализаторлари, ёнувчи газларни аниқловчи 80 дона газ анализаторлари, “Det-Troniks” компаниясининг ҳаводаги водород миқдорини ўловчи 12 дона датчиклари фойдаланилмоқда. Узоқ муддатли ишлаши туфайли 41 дона газ анализаторлари ва 32та газ анализаторлари хавфсизлик талабларига жавоб бермай қолган эди. Уч ой давомида Бухоро НҚИЗ (ЎНА ва А) мутахассислари томонидан ушбу қурилмаларни алмаштириш ишлари олиб борилди. “Honeywell” компаниясининг “XNX®- Universal Gas Transmitter” русумидаги замонавий газ анализаторлари ўрнатилди.
Шунингдек, Бухоро НҚИЗ Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехининг тўрт титулидаги эскирган СТМ-10 сигнализаторлари “Honeywell” компаниясининг “XNX®- Universal Gas Transmitter” русумидаги 63 та замонавий универсал газ анализаторлари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Ўрнатишдан сўнг, ҳар бир асбоб фойдаланиш талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилиш учун синовдан ўтказилди.