June 30, 2020

“Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар онлайн танлови ғолиблари тақдирланди

Хабарингиз бор 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан заводимизнинг барча иқтидорли ёшлари қатнашиши мумкин бўлган “Юрт келажаги” онлайн кўрик танлови эълон қилинган эди.
Танловда 30 ёшгача бўлган Бухоро НҚИЗда фаолият юритаётган ёшлар 6 номинация бўйича иштирок этишди ва юборилган видеолавҳалар тўплаган "like" орқали ғолиблар аниқланди.
Бугун Ёшлар куни муносабати билан ушбу ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир номинация бўйича энг кўп "like" ни қўлга киритган ғолиблар планшет билан тақдирланди, шунингдек, барча иштирокчилар завод раҳбари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бухоро НҚИЗ маъмурияти номидан барча ғолибларни ва иштирокчиларни қўлга киритган ютуқлари билан табриклаймиз ва келгусидаги фаолиятларида ҳам улкан зафарлар тилаймиз!

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати