Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари ўртасида спорт турнири ўтказилди
2024 йил ноябр ойининг биринчи декадаси касаба уюшмалари тизимида “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” деган ғоя асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан “11 ноябр - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖда кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан жорий йилнинг 12 ноябр куни “Нефтчилар” шаҳарчасидаги “Ёшлар меҳмонхонаси” спорт зали ҳамда “Нефтчи” спорт соғломлаштириш мажмуасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимлари ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси, арқон тортиш, дартс спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада 100 дан ортиқ ишчи-ходим иштирок этди. Турнирнинг асосий вазифаси бу - кундалик ишлардан узоқлашиш, ҳамкасблар билан мулоқот қилишдир. Кўплаб ижобий ҳис-туйғулар, яхши кайфият ва дам олиш - завод ишчилари ушбу тадбирдан олган нарсадир!
Мусобақа якунларига кўра, энг яхши спортчилар завод касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди:
Шахмат бўйича (эркаклар ўртасида)
1-ўрин – Ниязов Шуҳрат (14 цех)
2-ўрин – Рахматов Латиф (33 цех)
3-ўрин – Сайфуллаев Шуҳрат (7 цех)
Шахмат бўйича (аёллар ўртасида)
1-ўрин – Амонова Нафиса (16 цех)
2-ўрин – Зиёдуллаева Ирода (16 цех)
3-ўрин – Рамазонова Гулимоҳ (15 цех)
Шашка бўйича: (эркаклар ўртасида)
1-ўрин – Махмудов Фарход (6 цех)
2-ўрин – Сафоев Жасур (1 цех)
3-ўрин – Янгиев Равшан (7 цех)
Шашка бўйича: (аёллар ўртасида)
1-ўрин – Фармонова Шоира (24 цех)
2-ўрин – Яҳёева Саодат (16 цех)
3-ўрин – Шукурова Шахноза (13 цех)
Стол тенниси бўйича: (эркаклар ўртасида)
1-ўрин – Хидиров Аваз (32 цех)
2-ўрин – Сафаров Аскар (6 цех)
3-ўрин – Рахмонов Нарзулло (33 цех)
Стол тенниси бўйича: (аёллар ўртасида)
1-ўрин – Ҳамроқулова Соҳиба (36 цех)
2-ўрин – Бурхонова Дилафруз (11 цех)
3-ўрин – Зарипова Нигора (16 цех)
Дарц бўйича: (эркаклар ўртасида)
1-ўрин – Насриддинов Сардор (7 цех)
2-ўрин – Мойсутов Азамат (7 цех)
3-ўрин – Барноев Бехруз ( 9 цех)
Дарц бўйича: (аёллар ўртасида)
1-ўрин – Қурбонова Хафиса (16 цех)
2-ўрин – Бақоева Холида (11 цех)
3-ўрин – Нуруллаева Умида (22 цех)
Арқон тортиш бўйича: (аёллар ўртасида)
1 –ўрин – Завод марказий таҳлилхонаси
2 – ўрин – Ижтимоий объектлар уй-жойдан фойдаланиш ва коммунал хўжалиги цехи
3 – ўрин – Ўлчов-назорат асбоблари ва автоматика цехи
Шунингдек, турнирда фаол иштирок этган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Ҳар йили Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари учун касаба уюшма қўмитаси кўмагида турли спорт ва маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Спорт турнирларини ташкил этишдан асосий мақсад ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўзаро дўстона муҳитни яратишдан иборатдир.