Бухоро НҚИЗнинг “Oil-Star” футбол жамоаси футзал бўйича 2022/23 йилги Олий Лигага йўлланмани қўлга киритди
Аввал хабар қилинганидек, 2022 йилнинг 11 февралидан биринчи Лига жамоалари ўртасидаги янги мавсумдаги Ўзбекистон чемпионати биринчи давраси олтита ўйин билан старт олган эди. Улар орасида “Oil-Star” (Бухоро НҚИЗ) футбол жамоаси ҳам ўз дебютини бошлади.
Биринчи лига турнирини бир нафасда босиб ўтган “Oil-Star” иккинчи ўринни эгаллаб, Олий Лига йўлланмаси учун play-off ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Олий Лигада иштирокчиси “Динамо” (Самарқанд) жамоаси рақиб бўлди.
Таъкидлаб ўтамизки, play-off серияси жамоалардан бирининг иккита ғалабасигача давом этади. Қизиқарли ва шиддатли курашлар остида ўтган икки учрашув 2:0 умумий ҳисобида “Oil-Star” фойдасига ҳал бўлди.
"Oil-Star" жамоаси катта фидойилик билан ўйнади. Натижада Олий Лигага йўлланма олди!