“Honeywell” БАА мутахассислари Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш майдонларига ташриф буюрди
Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” AЖ, “Honeywell” компаниясининг “Ximavtomatika” қўшма корхонаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро НҚИЗ ишлаб чиқариш майдонларида бўлди.
Ташриф давомида Бухоро НҚИЗ мутахассисларининг ишчи гуруҳ билан учрашуви бўлиб ўтди, ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини оширишга қаратилган заводнинг эксплуатацион тайёрлигини ошириш/қувватлардан фойдаланиш, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлиги ва самарадорлигини такомиллаштириш, ахборот тизимларини жорий этиш учун шарт-шароит яратувчи корхонанинг ягона бошқарув платформасини ташкил этиш бўйича асосий масалалар муҳокама қилинди.
Ишчи гуруҳ корхонанинг ишлаб чиқариш объектларида бўлиб, у ерда ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини бошқариш тамойили билан танишди.
#фоторепортаж
Маълумот учун: Ўзбекистон Респyбликаси Президентиниг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармонига асосан ёқилги-энергетика саноатининг инвестиция жозибадорлигини ошириш, вазирлик мутасаддилигидаги акциядорлик жамиятларида рақамли трансформация жараёнларини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларидаги ортиқча харажатларни камайтириш учун рақамлаштирилган ҳисоб ва назоратни йўлга қўйиш, ташкилотларда ишлаб чиқариш шаффофлигини таъминлаш ҳамда соҳада илғор ахборот-коммуникация технологияларини ва автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилиш мақсадида 2021 йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Honeywell”(АҚШ) компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Учрашув доирасида корхона бошқарувининг барча даражаларини рақамлаштириш ва автоматлаштиришни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Бухоро НҚИЗ мутахассислари корхонада технологик жараёнлар тизимига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича таклифлар берди.