Бухоро НҚИЗ жорий этилган бошқарув тизимларининг халқаро стандартларига мувофиқлигини тасдиқлади
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖда 2025 йилнинг 7 апрелидан 11 апрелигача
ISО 9001:2015, ISО 14001:2015, ISО 50001:2018 халқаро стандартлари бўйича иккинчи кузатув аудити, шунингдек, ISО 45001:2018 халқаро стандарти бўйича қайта сертификатлаштириш аудити бўлиб ўтди.
Мазкур аудитдан мақсад заводда жорий қилинган бошқарув тизимларининг юқорида қайд этилган халқаро стандартлар талабларига мувофиқлигини баҳолашдан иборат.
Баҳолаш учун “Management Certification” компаниясининг халқаро аудиторлари жалб қилинди.
Текширув давомида аудиторлар гуруҳи заводнинг ички ҳужжатларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, уларнинг иш жойларида ходимлар билан суҳбат ўтказишди, технологик асбоб-ускуналар ва қурилмаларнинг ишлашини ўрганишди, технологик жараёнлар натижалари бўйича қайдларни кўриб чиқишди.
Якуний йиғилишда аудиторлар завод раҳбариятининг интеграциялашган бошқарув тизимларини доимий равишда такомиллаштиришга содиқлигини алоҳида таъкидлашди. Ташқи аудит муваффақиятли якунланди ва аудит натижалари бўйича аудиторлик гуруҳи бошқарув тизимларини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор қимматли тавсиялар берди.