July 23

Синов натижалари эълон қилинди 

Олдин хабар қилинганимиздек 2024 йил 17 - 18 июл кунлари Бухоро НҚИЗга ишга кириш истагини билдирган номзодлар иштирокида навбатдаги танлов ўтказилган эди.

Таъмир-механика цехида қўлда пайвандлаш электрпайвандловчи вазифасига ишга кириш истагини билдирган жами 19 нафар номзодларнинг амалий тажрибалари синовдан ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бухоро НҚИЗ масъул мутахассислари иштирокида номзодларнинг назарий ва амалий билимлари синовдан ўтказилди.

Номзодларнинг амалий ишларини ўрганиб чиқиш, бажарилган пайвандлаш ишлари намуналарини дефектоскопия лабораторияси ва масъул мутахассисларнинг хулосаларига мувофиқ 2 нафар номзодга қўлда пайвандлаш электрпайвандловчи вазифасига ишга қабул қилиш учун энг муносиб номзод сифатида таклиф берилди.

Булар: Боймуродов Суҳроб Ўктам ўғли ва Дилов Фарҳод Сайфуллоевич.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ маъмурияти танловда қатнашган барча номзодларга иштироки учун миннатдорчилик билдиради.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати