December 4

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да “темир йўл цехи поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси” иш ўринлари бўйича ўтказилган танловнинг суҳбат босқичи натижалари юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқлар орқали муқаддам маълум қилинганидек, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да “темир йўл цехи поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси” иш ўринлари бўйича 2024 йил 27 ноябр куни корхонамизга ишга кириш истагини билдирган жами 22 нафар номзодлар иштирокида навбатдаги танловнинг тест синовлари босқичи ўтказилиб, улар танловнинг кейинги босқичи - суҳбатга таклиф этилиши тўғрисида хабардор қилинган эди.

2024 йил 3 декабр куни заводнинг персонал билан ишлаш бўлими биносида темир йўл цехига “поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси” сифатида танловнинг дастлабки босқичи тест синовларини муваффақиятли топширган жами 12 нафар номзодлар билан уларнинг назарий билимлари ва амалий тажрибалари бўйича суҳбат ўтказилди.

Номзодларнинг назарий билимларини суҳбатдан ўтказишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ масъул мутахассислари иштирок этди.

Номзодларнинг назарий билимларини ўрганиб чиқиш, йўналиш бўйича масъул мутахассисларнинг хулосаларига мувофиқ 7 нафар номзодларга темир йўл цехи “поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси” вазифасига келгусида ишга қабул қилиш учун энг муносиб номзодлар сифатида таклиф берилди:

1.      Иноятов Мухриддин Фазлиддин ўғли (1999 йилда туғилган) – 13 балл.

2.      Умедов Азамат Дилшод ўғли (2005 йилда туғилган) – 13 балл.

3.      Холиқов Шербек Ғайбулло ўғли (2005 йилда туғилган) – 12 балл.

4.      Қурбонов Мурод Сулаймонович (1991 йилда туғилган) – 11 балл.

5.      Турдиев Миршод Баҳодирович (1992 йилда туғилган) – 11 балл.

6.      Худойбердиев Оғабек Тўра ўғли (2000 йилда туғилган) – 11 балл.

7.      Рахматуллоев Мўмин Ҳалимович (1996 йилда туғилган) – 10 балл.

Суҳбат жараёнида барча номзодларни уларга берилган саволларга номзодларнинг жавоблари йўналиш мутахассислари томонидан баҳоланиб, натижалари номзодларга ёзма таништирилди.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ маъмурияти танловда қатнашган барча номзодларга иштироки учун миннатдорчилик билдиради.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ га ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилувчи номзодларга маълумоти ва эгаллаган мутахассислиги бўйича тегишли маълумотларни электрон киритиш орқали онлайн рўйхатдан ўтиш ташкил этилган. Номзодларни онлайн рўйхатдан ўтказиш интернетдаги “bnpz.uz” сайтининг “каръера” қисмида амалга оширилади.

Онлайн рўйхатдан ўтказилган номзодлар келгусида тегишли мутахассисликлар бўйича ўтказиладиган навбатдаги танловларда таклиф этилади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ HR хизмати