Кўҳна Хоразмга саёҳат
Республикамизнинг тарихий шаҳарларидан бири бўлмиш Хоразм вилоятининг тарихий обида ва зиёратгоҳларига жорий йилнинг 17-18 декабрь кунлари Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси томонидан саёҳат ташкил этилди.
Бухоро НҚИЗнинг 24 нафар ишчи-ходимларига экскурсия ташкил этилди. Гуруҳга гид ҳамроҳлик қилиб, ҳар бир обида ҳақида батафсил маълумот берилди.
Саёҳат давомида ҳамкасбларимиз Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Ичан Қалъа туристик мажмуасида, Ниёз Муҳаммад Охунбобо жомеъ масжидида, Улли ҳовли қалъаси ва кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлар ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих ва келажак нафасини ҳис қилдилар.
Ичан қалъага 4 дарвоза(Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилган. Ичан қалъага ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ, ўзини гўёки эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис қилади.
Бухоро НҚИЗ ташаббуси билан ва имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёҳлик тадбири иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.