Бухоро НҚИЗда Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва коррупцияга қарши ҳуқуқий онгини шакллантириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти бош инспектори З.Сатторов, Республика инсон ҳуқуқи маданият маркази директори И.Умаров иштирокида Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Бухоро НҚИЗ ходимлари ўртасида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда корхонанинг бош мутахассислари ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаол иштирок этди.
Семинарда қуйидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди:
– Коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
– "Ўзбекнефтгаз" АЖ да коррупцияга қарши курашиш сиёсати.
Семинар давомида иштирокчилар қонун ҳужжатларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалари билан таништирилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш зарурлиги ҳақида ҳам маълумот олишди.
Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди, ўзаро фикр алмашишди ва якунда натижалар сарҳисоб қилинди.