January 10, 2023

Бухоро НҚИЗда совуқ об-ҳаво шароитида амалга оширилган хавфсизлик чоралари тўғрисида

Жорий йилнинг 9 январидан бошлаб Россиянинг Европа қисмининг шимолий ҳудудлари узра ҳосил бўлган жуда совуқ ҳаво массасининг Волга бўйи орқали Ўзбекистон ҳудудига кириши бошланди.

Ноқулай об-ҳаво шароитида ишчи-ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Бухоро НҚИЗда бир қатор эҳтиёткорлик чора-тадбирлари амалга оширилди.

Об-ҳаво шароитларининг кескин ўзгариши (муз, ёмғир ва бошқалар) туфайли хавфсизлик, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинишини таъминлаш.

“Диққат, сирпанчиқ!” огоҳлантириш белгилари ўрнатилиб, асосий йўллар қордан тозаланиб, қум сепилди.

Бундан ташқари, назорат-ўтказиш пунктида, бинонинг ҳар бир кириш қисмида, шунингдек, пиёдалар йўлаклари учун гиламча тўшалди.

Барча ходимлар учун "Қиш мавсумида совуқ иқлим шароитида ҳаракатланишда хавфсизлик чоралари" мавзусида, Автонақлиёт цехи ҳайдовчилари учун эса “Сирпанчиқ, қор ёғиши ва эриши, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва бошқа оғир об-ҳаво шароитида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш” мавзусида навбатдан ташқари йўриқ ўтказилди.

Шунингдек, совуқ даврида масъул шахсларнинг бурчлари бўйича чора-тадбирлар кучайтирилди.

Заводимиз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳар бир ходим учун меҳнат шароитлари хавфсизлигини ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

“Бухоро НҚИЗ” Матбуот хизмати