March 18, 2022

Завод маъмурий биноси олдидаги фаввора эскизини тайёрлаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида НИЗОМ

1. Умумий қоидалар.

1.1. Ушбу Низом фаввора эскизини (3 D модел) ишлаб чиқиш бўйича танлов (кейинги ўринда Танлов) ни ўтказиш, натижаларини сарҳисоб қилиш ва ғолибларни тақдирлаш тартибини белгилайди.

1.2. Ушбу низомга мувофиқ танловда заводнинг барча ходимлари иштирок этишлари мумкин.

1.3. Ушбу танлов бўйича ғолибга рағбатлантириш пулини тўлаш заводнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

1.4. Танлов 1 номинация бўйича ўтказилади:

- Энг яхши фаввора эскизи лойиҳаси учун;

1.5. Танлов 2022 йилнинг 16 мартидан 2022 йил 31 мартигача ўтказилади.

2. Танловнинг мақсад ва вазифалари.

2.1. Танловнинг асосий мақсади:

- барча ахборот-реклама ва тақдимот маҳсулотларида ишлатиладиган замонавий, ўзига хос, осон таниб бўладиган, соҳага оид эскиз яратиш.

- корхона ходимлари ўртасида ижодий ташаббускорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ривожлантириш.

2.2. Танловдан кўзланган асосий мақсад:

- завод маъмурий биносига ярашадиган ва соҳага оид энг яхши эскизни шакллантириш;

- завод ишчилари орасида ижодий истеъдодларни аниқлаш ва очиб беришга кўмаклашиш.

3. Танлов натижаларини сарҳисоб қилиш шартлари ва тартиби.

3.1. Танлов иштирокчилар таркиби бўйича очиқдир. Танлов шартларига мувофиқ барча танлов ҳужжатларини тақдим этган завод ишчи-ходимлари, муаллифлар гуруҳларининг танловда эркин иштирок этишига рухсат этилади.

3.3. Танловда ҳар бир иштирокчи ижодий иш учун барча талаблар бажарилиши шарти билан 3 та (3та эскиз) дан кўп бўлмаган ишларини тақдим қилиши мумкин.

3.6. Ушбу Низомга мувофиқ танлов иштирокчисининг тақдим этган иши, унинг Танлов шартларига розилигинии англатади.

3.7. Танлов ишларига талаблар:

- Эскиз ўзига хослигини акс эттириши, энг асосийси соҳага оид бўлиши керак;

- Эскиз доира ёки тўғри тўртбурчак шаклида бўлиши;

- танлов материаллари (эскиз) электрон шаклда, jpg, png, 3D моделда, autocad ва pcd график форматида тақдим этилади ва Матбуот хизмати электрон почтаси манзили [email protected] га юборилади.

- бировнинг дизайн ғояларидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш қатъиян ман этилади.

4. Танловни ўтказиш тaртиби

4.1.Танлов уч босқичда ўтказилади:

- саралаш(танлов учун ҳужжатларни қабул қилиш): 2022 йилнинг 16 мартидан 28 мартигача;

- тақдим этилган ишларнинг Ҳайъат томонидан кўриб чиқилиши: 2022 йилнинг 30 март кўриб чиқилади;

- натижаларни сарҳисоб қилиш: 2022 йилнинг 31 марти.

4.2. Танлов иштирокчиси Фаввора эскизи учун Бухоро НҚИЗнинг Матбуот хизматига қуйидаги танлов ҳужжатларини тақдим этади:

- белгиланган шаклдаги ариза (1-илова);

- танлов иши (танлов мақсадларига мос келадиган фаввора эскизи лойиҳаси)ни;

4.3. Ҳайъатга ишларни юбориш танлов иштирокчисининг Танлов тўғрисидаги Низом билан танишганлиги ва уни ўтказиш тартиби ва шартлари билан танишганлиги тасдиғидир.

4.4. Танлов иштирокчиси ўзи ҳақидаги танловга тақдим этилган маълумотларнинг аниқлигига ва ҳаққонийлигига кафолат беради.

4.5. Иштирокчи Танловга юборилган ишлар учинчи шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқи ёки мулк ҳуқуқларини бузмаслигига кафолат беради. Учинчи шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши аниқланган тақдирда, барча жавобгарлик бузилишга йўл қўйган танлов иштирокчиси зиммасига юкланади.

4.6. Танлов иштирокчилари Бухоро НҚИЗга танловга юборган барча асарлар учун асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси асосида амалга оширилади.

4.7. Низомнинг 4.1-бандида кўрсатилган қабул қилиш муддати тугаганидан кейин тақдим этилган танлов ишлари, шунингдек, аноним бўлган ва боғланиш учун ишончсиз маълумот юборган шахсларнинг ишлари кўриб чиқилмайди ва Танловда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.

4.8. Танловга юборилган барча ишлар тақризланмайди ва қайтарилмайди.

5. Танлов ҳайъати

5.1. Танлов натижаларини сарҳисоб қилиш учун ташкилотчилар Ҳайъат тузадилар.

5.2. Танлов ҳайъати:

- танловга юборилган танлов материаллари экспертизасини ва баҳолашни ўтказади;

- овоз бериш (яширин) орқали Танлов ғолибини аниқлайди ва энг яхши асар муаллифини тақдирлаш бўйича қарор қабул қилади;

- қўйилган талабларга жавоб берилмаган тақдирда, танловга ишларни қабул қилмаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;

- танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш пайтида юзага келадиган бошқа масалаларни кўриб чиқади.

5.3. Ҳайъат таркиби Бухоро НҚИЗ Директорининг 2022 йил “____”_______даги ____сонли буйруғининг 2-иловасига кўра тасдиқланади.

6. Танлов натижаларини умумлаштириш ва ғолибларни тақдирлаш

6.1. Танловга тақдим этилган ишлар Ҳайъат томонидан қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

- танловнинг мақсадлари ва талабларига мувофиқлиги;

- эскиз лойиҳаси соҳага оид бўлиши;

- янгилиги, такрорланмаслиги ва ўзига хослиги;

- тақдим этилган ишнинг бажарилиш сифати;

6.2. Баҳолаш натижалари бўйича Ҳайъат ҳар бир танлов иши бўйича овоз беради ва якуний ҳайъат йиғилиши баённомаси завод директори буйруғи билан тасдиқланади.

6.3. Танлов ҳайъати ғолибларни эълон қилмасдан танловни якунлаш ёки натижалар қониқарсиз деб топилган тақдирда танловни бир марта маълум муддатга узайтириш ҳуқуқига эга.

6.4. Танловдаги иши Танлов талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва энг кўп овоз тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади.

6.5. Танлов рағбатлантириш фондининг умумий суммаси Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (кейинги ўринда МҲТЭКМ)нинг 4 баробарига тенг.

6.6.1. Энг яхши фаввора эскизи лойиҳасиноминацияси учун 1 рағбатлантириш миқдори 4 МҲТЭКМ.

7. Муаллифлик ҳуқуқи

7.1. Танловда иштирок этаётган иш, муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш учун жавобгарлик ушбу ишни Танловга юборган иштирокчи томонидан амалга оширилади.

7.2. Танлов ғолиби билан Бухоро НҚИЗга тегишли намунадаги эскиз лойиҳасидан ягона намунада фойдаланиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни, шу жумладан босма ва электрон шаклда ОАВ, босма маҳсулотлар, реклама ва тасвир материалларини нашр этишда, эскиз лойиҳасини оммавий равишда кўпайтириш, чоп эттириш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида шартнома тузилади.

“Завод маъмурий биноси олдидаги фаввора эскизини тайёрлаш бўйича танлов” натижаларини сарҳисоб қилиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича Ҳайъат аъзолари таркиби.

Бош муҳандис: Б.Ж. Мустафоев

Бош механик: Х.У. Мирзажонов

Капитал қурилиш бўйича директор ўринбосари: Ш.К. Қосимов

Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси раиси: Б.И.Каримов

Иш ҳақи ва меҳнатни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи: Л.О. Пакелиани

Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими бўлим бошлиғи: Г.А.Мирзажонова

БИИва Т бўлими бошлиғи: Ф.А. Нурханов

“Ёшлар иттифоқи” БТ раиси: Ж.Х. Зияев

Хўжалик департаменти бошлиғи: И.И. Хакимов

Хўжалик бўлими бошлиғи: М.Ф. Ғуломов