May 22

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш бўйича навбатдаги ўқув-семинари ўтказилди

Тизимда коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва дунё тажрибаси” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинар комплаенс катта инспектори З.Сатторов томонидан Инсон ҳуқуқи маданияти маркази раҳбари И.Умаров билан ҳамкорликда ўтказилди.
Унда Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тақдимот шаклида ўтказилган ўқув-семинар давомида коррупцияга қарши сиёсатнинг асосий вазифалари, коррупцияга қарши курашишнинг институционал тизими, тизим корхоналарида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, коррупцион хавфларни баҳолаш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, коррупциявий хавф-хатарлар таснифланиши ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Халқаро Transparency International ташкилотининг 2021 йил бўйича берган маълумотларига таянадиган бўлсак, коррупция даражаси энг паст давлатлар рейтингида биринчилардан бўлиб, Дания, Финландия, Янги Зелландия, Норвегия, Сингапур ва Швеция каби давлатлар ўрин олганлигини кўришимиз мумкин. Хўш, ушбу давлатлар қандай қилиб бундай натижага эришган? Ушбу иллатга қарши курашда қандай усуллардан фойдаланмоқда? - каби саволларга ўқув-семинар давомида жавоб олишди.

И.Умаров коррупция иллатининг келиб чиқиш тарихи, қонунчилигимизда унга қарши курашга катта эътибор берилаётгинлиги, бу соҳада кутилаётган ўзгаришлар, жамоатчилик назорати, шунингдек, коррупцияни енгиб ўтган давлатлар сиёсатига тўхталиб ўтди.

Семинар савол-жавоб тарзида ўтди, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди ва муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, семинарлардан кўзланган асосий мақсад корхона ходимларининг комплаенс-назорат йўналишида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, кўникмаларини ривожлантириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантиришдан иборат.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати