Бухоро НҚИЗда ўтказилган синов натижалари
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да темир йўл цехи поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси иш ўринлари бўйича ўтказилган танловнинг тест синовлари босқичи натижалари юзасидан маълумот
Ижтимоий тармоқлар орқали олдин маълум қилинганидек,
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да “темир йўл цехи поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси” иш ўрни бўйича
2024 йил 27-28 ноябр кунлари корхонамизга ишга кириш истагини билдирган номзодлар иштирокида навбатдаги танловнинг тест синовлари босқичи ўтказилиши тўғрисида хабардор қилинган эди.
Ўтказиладиган навбатдаги танловда иштирок этиш учун жами 31 нафар номзодлар темир йўл цехи поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси иш ўрни бўйича ўзларининг ҳужжатларини бевосита онлайн тартибда тақдим этди.
Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ҳамда дастлабки саралаш якунларига кўра 2 нафар номзодларнинг тақдим этган маълумотлари “темир йўл цехи поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси” вакант иш ўрнига қўйилган малака талабларига мувофиқ келмаганлиги ва улар танловда иштирок этишни рад этганлиги сабабли тест синовларида қатнашмади.
2024 йил 27 ноябр куни заводнинг ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлимида “темир йўл цехи поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси” вазифасига ишга кириш истагини билдирган жами 22 нафар номзодларнинг назарий билимлари тест синовларидан ўтказилди. 7 нафар номзод эса уларга олдиндан маълум қилинишига қарамасдан, танловда иштирок этиш учун номаълум сабабларга кўра етиб келмади. Синовдан ўтказиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ масъул мутахассислари иштирокида компьютер технологиялари ёрдамида номзодларнинг назарий билимларини 30 та тест саволларига жавоб бериши орқали ташкил этилди.
Номзодларнинг тест синовларидаги иштироки натижаларини ўрганиб чиқиш, тест саволларига берилган жавоблари компьютер дастури хулосаларига мувофиқ
13 нафар номзодга “темир йўл цехи поездлар тузувчиси ва поездлар тузувчиси ёрдамчиси” вазифасига ишга қабул қилиш учун танловнинг кейинги босқичи
- суҳбатга иштирок этиш таклифи берилди. Номзодларнинг тест саволларига берган жавоблари умумлаштирилган натижалари билан қуйида танишишингиз мумкин:
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ маъмурияти танловда қатнашган барча номзодларга иштироки учун миннатдорчилик билдиради.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ га ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилувчи номзодларга маълумоти ва эгаллаган мутахассислиги бўйича тегишли маълумотларни электрон киритиш орқали онлайн рўйхатдан ўтиш ташкил этилган. Номзодларни онлайн рўйхатдан ўтказиш интернетдаги https://bnpz.uz сайтининг https://jobs.bnpz.uz/ қисмида амалга оширилади.
Онлайн рўйхатдан ўтказилган номзодлар келгусида корхонамиз фаолиятида эҳтиёж юзага келадиган тегишли мутахассисликлар бўйича ўтказиладиган навбатдаги танловларда таклиф этилади.