August 15, 2022

“БНҚИЗ очиқ турнири-2022” спорт мусобақалари ўз ниҳоясига етди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 12-13 август кунлари Бухоро шахридаги БНҚИЗга қарашли “Нефтчи” БСОда “БНҚИЗ очиқ турнири-2022” спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизими ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол” (эркаклар ўртасида), “Волейбол” (эркаклар ўртасида), “Шахмат” (эркаклар, аёллар), “Шашка” (эркаклар, аёллар), “Дарц” (эркаклар, аёллар) ва “Стол тенниси” (эркаклар, аёллар) йўналишлари бўйича ўйинлар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда унинг тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, “Uzbekistan GTL” МЧЖ, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси каби бир қатор ташкилот ва корхоналарда меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлар иштирок этишди ва турнирда қуйидаги натижалар қайд этилди.

Спортнинг дарц тури бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда

1-ўрин Ражабова Гулноза (Муборак газни қайта ишлаш заводи);

2-ўрин Тўхтаева Юлдуз (Uzbekistan GTL);

3-ўрин Шарипова Тахмина (Шўртан газ кимё мажмуаси);

Эркаклар ўртасида 1-ўрин Бобоёров Мирғолиб (“Ўзбекнефтгаз” АЖ);

2-ўрин Холиқов Азизжон (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);

3-ўрин Янгиев Ўлмас (Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);

Спортнинг шашка тури бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда

1-ўрин Фармонова Шоира (Бухоро НҚИЗ);

2-ўрин Ҳайитова Шахноза (Муборак газни қайта ишлаш заводи);

3-ўрин Намозова Мунира (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда

1-ўрин Қўзиев Фарход (Муборак газни қайта ишлаш заводи);

2-ўрин Худойқулов Лутфулла (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);

3-ўрин Самиев Бахриддин (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);

Спортнинг шахмат тури бўйича аёллар ўртасида

1-ўрин Ҳасанова Лайло (Бухоро НҚИЗ);

2-ўрин Қўзиева Хуршида (Шўртан газ кимё мажмуаси);

3-ўрин Ражабова Светлана (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);

Эркаклар ўртасида

1-ўрин Шомамадов Ғайрат (Муборак газни қайта ишлаш заводи);

2-ўрин Қодиров Санжар (Шўртан газ кимё мажмуаси);

3-ўрин Жумаев Ренат

Спортнинг стол теннис тури бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда

1-ўрин Саъдуллаева Малика (Бухоро НҚИЗ);

2-ўрин Холиқова Сабоҳат (Муборак газни қайта ишлаш заводи);

3-ўрин Мирзақулова Акжаркин (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);

Эркаклар ўртасида

1-ўрин Кенжаев Шохрух (Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси);

2-ўрин Чоршанбиев Эсон (Шўртан газ кимё мажмуаси);

3-ўрин Хидиров Аваз (Бухоро НҚИЗ);

Спортнинг волейбол тури бўйича ғолиб жамоалар

1-ўрин Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси;

2-ўрин Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси;

3-ўрин Шўртан газ кимё мажмуаси;

Спортнинг мини футбол тури бўйича

1-ўрин Бухоро НҚИЗ;

2-ўрин “Ўзбекнефтгаз” АЖ;

3-ўрин Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси.

Шунингдек, жамоаларнинг бир гуруҳ аъзолари қатор номинациялар бўйича эътироф этилди.

Спортнинг мини футбол тури бўйича:

"Энг яхши Дарвозабон" – Исматуллаев Рустам (Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси);

"Энг яхши футболчи" – Нарзуллаев Соҳиб (Бухоро НҚИЗ);

Волейбол бўйича “Энг яхши ўйинчи” – Кенжаев Шохрух (Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси).

Умумий номинациялар:

"Энг иноқ жамоа" – “Ўзбекнефтгаз” АЖ;

"Энг фаол жамоа" Uzbekistan GTL.

Турнир сўнгида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, ғолиб ва совриндорларга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар корхона ва ташкилотларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, шунингдек, турдош корхоналар ўртасида дўстона муҳитни янада мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати