April 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз” AЖ корхоналари ходимлари ўртасида коррупцияга қарши кураш маданиятини шаклллантириш

Шу кунларда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш орқали ижтимоий тизим корхоналарини коррупциядан холи тармоққа айлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Коррупцияга қарши сиёсат” ва “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом” мавзуларида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Aбдуллаевнинг топшириғи ижроси доирасида комплаенс катта инспектори З. Сатторов томонидан коррупцияга қарши кураш сиёсати ва ташкилий тизим фаолиятига бағишланган семинар ўтказилди. Ўқув семинарида Бухоро НҚИЗ ходимлари иштирок этди.

Ўқув-семинар давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги, коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди.
Семинар савол-жавоб тарзида ўтди, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди ва муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ходимларида коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришнинг аҳамияти ва ролига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад: корхона ходимларининг комплаенс-назорат йўналишида ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий билимларини оширишдан иборат.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати