September 21, 2021

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ:Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш доирасида Бухоро НҚИЗда “SHTURVAL” МЧЖ(Фарғона) томонидан ишлаб чиқарилган силикагель кимёвий реагентининг импорт ўрнини қисқартириши амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Aбдуллаев топшириғига биноан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Бухоро НҚИЗ “SHTURVAL” МЧЖ(Фарғона) билан биргаликда ЎНА ва A ҳавосини қуритишда қўлланиладиган силикагель кимёвий реагенти импорти ўрнини босиш бўйича ишларни амалга оширди.

2020 йил декабрь ойида синов ўтказиш учун Бухоро НҚИЗга “SHTURVAL” МЧЖ (Фарғона) томонидан 50 кг миқдордаги силикагелнинг тажриба намунаси бепул тақдим этилди. Бухоро НҚИЗ Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг ҳаво-компрессор станциясида олдиндан тайёрланган синов адсорберига юкланди.

Синовларни ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ олти ой давомида(2020 йилнинг 20 декабридан 2021 йилнинг июлигача) ЎНА ва А қурилмалари ҳавосини қурутишнинг барқарорлиги ва самарадорлиги таҳлили билан импорт маркали “КСМГ” силикагели ва маҳаллий ишлаб чиқарилган силикагелнинг солиштирма синовлари ўтказилди.

Синовлар мониторинги таҳлили натижаларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарилган силикагель сифати импорт “КСМГ” силикагели физик-кимёвий ва функционал хусусиятларидан деярли фарқ қилмаслиги аниқланди. Шунга асосан, “SHTURVAL” МЧЖ(Фарғона) томонидан ишлаб чиқарилган маҳаллий силикагелни Бухоро НҚИЗ компрессор станциясининг ҳавони қуритиш қурилмасида импорт силикагель ўрнига ишлатишга тавсия этилди.

2021 йил 27-29 май кунлари Бухоро шаҳрида Кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича минтақавий тармоқлараро саноат ярмаркаси доирасида “Ўзбекнефтегаз” AЖ Маҳаллийлаштириш ва кооператив алоқаларни кенгайтириш департаменти кўмаги билан Бухоро НҚИЗ ва “SHTURVAL” МЧЖ ўртасида маҳаллий ишлаб чиқарилган силикагелнинг импорти ўрнини босиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди ва йўл харитаси тузилди. Заводнинг ушбу реагентга бўлган умумий эҳтиёжи 3,56м3 бўлиб, алмаштириш муддати ҳар икки йилни ташкил этади.

Cooperation.uz платформаси электрон савдолари орқали Бухоро НҚИЗ ва “SHTURVAL” МЧЖ ўртасида шартнома имзоланиб, 3,56 м3 миқдорида силикагелнинг Бухоро НҚИЗга етказиб берилиши таъминланди.

2021 йил 20 сентябрь куни маҳаллий силикагель саноат адсорберига юкланди ва ҳозирги кунда Бухоро НҚИЗ Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг ҳаво-компрессор станцияси участкасида ўлчов назорат ва автоматика қурилмалари учун зарур бўлган ҳавони қурутиш жараёнида муваффақиятли қўлланилмоқда.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати