Аёл ишчи-ходимлар учун саёҳат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли фармонида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли вазифалар кўзда тутилган.
Шу муносабат Билан, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда завод Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида жамоат ишларида фаол, фидоий, кўп йиллардан буён заводимизда фаолият юритиб келаётган аёл ишчи-ходимлар орасидан 100 нафари учун Етти пир зиёратгоҳлари бўйлаб саёхат уюштирилди.
Саёҳат давомида Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний (Ғиждувон), Хожа Ориф Моҳитобон Рeвгарий (Шофиркон), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий (Вобкент), Хожа Али Роминатий (Ромитан), Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий (Ромитан) ва Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбандий (Когон) қабрлари жойлашган масканлар кетма-кетликда зиёрат қилинди.
Зиёрат сўнгида касаба уюшмаси қўмитаси барча аёлларимизни кириб келаётган байрам билан табриклади. Аёлларимиз хуш кайфиятда, бир олам таассуротлар билан қайтишди. Ҳам саёҳат ҳам зиёрат шаклида ташкил этилган мазкур саёҳат завод жамоасининг бирдамлигини янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда бетакрор ва унутилмас хотираларга бой бўлди.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати