Бухоро НҚИЗ ҳайдовчиларининг билим-кўникмалари синовдан ўтказилмоқда
Жорий йилнинг феврадь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда президент Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласига кучли эътибор қаратишни таъкидлаган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси М.Р. Абдуллаевнинг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ автомототранспорт воситалари ва механизмлари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимларини ҳамда амалиёт тажрибаларини мустаҳкамлаб бориш мақсадида савол-жавоблар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби”га асосан Бухоро НҚИЗ Автонақлиёт цехи ишчи-ходимларининг билим-кўникмалари синовдан ўтказилди.
Синовлар икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда ҳайдовчиларнинг шаблон шаклидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бўйича билимлари текширилди. Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган ходимларга иккинчи босқич, яъни амалиёт бўйича савол-жавоб шартига ўтишга руҳсат берилади.
Ходимлар билимини синовдан ўтказишдан мақсад йўл ҳаракати қатнашчилари ҳаётини муҳофаза қилиш, йўл транспорти ҳодисаларининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, ҳайдовчиларнинг масъулиятини оширишдир.