Бухоро НҚИЗ: эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди
7 сентябрь куни Бухоро НҚИЗ ходимларига онлайн тарзда эсдалик совғалари ва "Ташаккурнома"ларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофотлаш Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик кунига бағишланди.
Тадбир Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилди, унда корхонанинг барча цех ва бўлимлари иштирок этди.
Тантанали тадбирни бош муҳандис Бахтиёр Мустафоев очиб берди.
Табрик нутқида "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти ва ўз номидан ходимларга самарали меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди, ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича эришилган натижаларни эълон қилди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини янада юқори даражада ушлаб туриш зарурлигини таъкидлади.
Завод чиндан ҳам ноёбдир, - деди у - бизнинг энг муҳим бойлигимиз - сиз, бизнинг ходимларимиз. Бухоро НҚИЗда 23 йиллик фаолият давомида ишлаб чиқаришда ҳам, ижтимоий соҳада ҳам, спортда ҳам бой тажриба тўпланди. Биз фидойи жамоани шакллантирдик, аминманки, улар профессионал чўққиларга кўтарилади ва албатта, корхона тарихидан жой олади ”.
Завод раҳбарияти корхонада кўп йиллар давомида фаолият юритган ва ишга масъулият билан ёндашадиган ишчиларни алоҳида таъкидлаб ўтди. Заводнинг 38 нафар ходимига эсдалик совғалари топширилди.
Мукофотланганлар орасида ёш мутахассислар ҳам қайд этилди.
нафар ходим эса "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бухоро НҚИЗнинг Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг компрессор қурилмаси машинисти Бақоев Маҳмуд Узоқович юқори давлат мукофоти - "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланди.
Шу кунларда Бухоро НҚИЗ учта байрамни нишонлади: "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги", "Бухоро НҚИЗ ишга туширилишининг 23 йиллиги", шунингдек, "Нефт ва газ саноати ходимлари куни". Заводнинг расмий телеграм канали(@bnpz_uz) Бухоро НҚИЗнинг бутун жамоаси ва бошқа ташкилотлардан илиқ табрикларни қабул қилди.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати