Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазиловнинг Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларига табриги
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлар! Aзиз дўстлар!
Сизни касб байрамингиз, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил топганининг 30 йиллиги билан самимий табриклайман
Сиз ўз ҳаётингизни муҳим ва масъулиятли иш – фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашишга бағишладингиз. Ички ишлар органларида хизмат қилиш машаққатли, хавфли, аммо олийжаноб маслак бўлиб, сиз давлат ва фуқаролар олдидаги бурчингизни доимо шараф ва масъулият билан бажарасиз. Инсон ҳаёти ва тақдири сизнинг тезкорлигингиз ва маҳоратингизга боғлиқ.
Ҳар қандай инсоннинг энг муҳим ҳуқуқи – шахсий хавфсизлик ва тинч ҳаёт ҳуқуқини таъминлаш билан боғлиқ машаққатли хизматни муносиб бажараётганингиз учун ташаккур.
Мен халққа садоқат билан хизмат қилган, Ватан олдидаги конституциявий бурчини шараф билан адо этган фахрийларга алоҳида миннатдорчилик сўзларини айтаман.
Ички ишлар органлари ходимлари бундан буён ҳам аждодлар томонидан тўпланган улуғвор анъаналарни муқаддас билиб амал қилишларига, ўз бурчларини бенуқсон бажаришлари, барқарорлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишларига ишонаман.
Ушбу байрамда сизга сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва қонун ва тартибни таъминлаш бўйича юкланган вазифаларни ҳал қилишда муваффақиятлар тилайман!
Доимо мард бўлинг, касбингизни севинг, уни қадрланг ва ҳар қанча қийинчиликларга қарамай, Ватанингизга садоқат билан хизмат қилинг!