March 28

Инновациялар фикрлаш услуби сифатида: Бухоро НҚИЗда барча бўлинма ходимлари учун семинарлар ўтказилмоқда

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида инновацион салоҳиятни ривожлантириш ва рационализаторлик ечимларини амалиётга татбиқ этишга бағишланган интерактив семинарлар бошланди. Бу учрашувлар очиқ мулоқот майдонига айланди. Унда ҳар бир ходим нафақат ўз фикрини билдириш, балки ишлаб чиқаришни яхшилашга қаратилган ғояларни ҳам таклиф этиш имкониятига эга бўлди.

Бу нима учун муҳим?

Янги ечимларни доимий равишда изламай туриб, замонавий ишлаб чиқариш мумкин эмас. Айнан шунинг учун завод жамоанинг интеллектуал ресурсларига таянади ва ходимларни ностандарт фикрлашга, маҳаллий яхшиланишларни бошлашга ва стратегик ўзгаришларда иштирок этишга ундайди.

Учрашувлар доирасида қуйидагилар муҳокама қилинмоқда:
• рационализаторлик ташаббуслари ва уларни амалга ошириш усуллари;
• ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш лойиҳалари;
• инновацион танловлар ва грант дастурларида иштирок этиш;
• илмий-техник фаолият;
• инновацион муҳитни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи тўсиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари.

Семинарлар заводнинг барча бўлинмаларини қамраб олмоқди: асосий ишлаб чиқариш цехи ва таҳлилхонадан тортиб электр таъминоти цехи, ЗМТ, ЎНА ва АЦ, ЭАММҚБ, ТМЦ ва бошқаларгача. Бундай кенг қамров ҳам тажрибали мутахассисларни, ҳам ёшларни мулоқотга жалб қилинишини таъминлаб, ягона инновацион маконни шакллантиришга имкон беради.

Ёш мутахассислар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни корхонани такомиллаштириш ва стратегик ривожлантириш жараёнларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Семинарлар шунчаки ўқув майдони эмас, балки тафаккурни ўзгартириш воситасига айланмоқда. Ҳар бир иштирокчи келажакда тўлиқ лойиҳага айланиши ва заводга иқтисодий ва ишлаб чиқариш самараси келтириши мумкин бўлган ўз ечимини таклиф қилиш имкониятига эга бўлади.

Муҳокама формати очиқ ва фаол бўлиб, бу фикрларнинг эркин алмашинувига, ижодий муҳитнинг шаклланишига ва иштирокчиларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Заводнинг барча ходимларини фаол иштирок этишга таклиф этамиз!

Сизнинг ғоянгиз Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг келажакдаги ютуқларига асос бўлиши мумкин.

Малумот учун:
Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўлими
Тел.: +998 65 364-45-58
e-mail: i-idea@bnpz.uz

БНҚИЗ - ишлайдиган ғоялар макони.

“Бухоро НҚИЗ” матбуот хизмати