September 24, 2020

Бухоро НҚИЗда куз-қиш мавсуми

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича Жамият Бошқаруви раиси М.Р.Абдуллаев томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида Бухоро НҚИЗда 96 банддан иборат 5,5 млрд. сўмлик тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ишлаб чиқилган тадбирлар режаси Жамиятнинг 2020 йил 25 августдаги 05/19-02-185-сонли факсограммасига жавобан келишиш учун МИЧДДга тақдим қилинди.

Заводимиз тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, аҳоли хонадонлари ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган ҳолда 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қабул килинган дастурлар ижросини таъминлаш бўйича 2020 йил июн ойидан ишлар бошлаб юборилди.

Асосий эътибор қиш даврида Республикамиз истеъмолчиларни узлуксиз нефть маҳсулотлари билан таъминлаш, заводнинг ишлаб чиқариш қурилмаларини, ижтимоий соҳа объектларини ва аҳоли хонадонларини электр энергияси, табиий газ, иссиқлик энергияси, ичимлик суви билан таъминлашга қаратилиб, завод бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилинди.

Ишчи гуруҳга куз-қиш даврида нефть махсулотлари ишлаб чиқаришда, ёкилги-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий газ, иссиклик энергияси, ичимлик суви билан таъминлашда муаммолар юзага келганда зудлик билан жойига чиқиб, уларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш вазифалари юкланди. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра ўткир зарурият пайдо бўлганда амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш масъулияти юкланди.

Заводимиз раҳбариятининг қўллаб қувватлаши натижасида ҳозирги кунга келиб қурилмалардаги 2000 дан ортиқ технологик жиҳозлар жорий ва мукаммал таъмирланди, 100 дан ортиқ сиғимларда таъмирлаш ва тозалаш ишлари якунланди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати