СОҒЛОМ ДУНЁ УЧУН ҚОН ТОПШИРАЙЛИК!
14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни ихтиёрий ва текин қон топширишга чақирган тўртта халқаро ташкилот – ЖССТ, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Федерацияси, Халқаро Донорлик Федерациялари ташкилоти ва Халқаро Қон қуйиш Жамияти ташаббуси билан ўтказилди. «Донор» сўзи лотинча «донаре» – «бериш» сўзидан олинган бўлиб, қонни қабул қилувчига кўпинча ҳаётнинг ўзи совға бўлади.
Жамиятнинг кўплаб ходимлари ва кўнгиллилари шахсий намуна сифатида, қон топшириш ҳар биримизнинг масъулиятларимиздан бири эканлигини кўрсатдилар ва улар ҳам донор бўлишди. Жумладан Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда.
Қонун шартларига кўра донор бўлишга розилик билдирган шахс тиббий кўрикдан ўтиш пайтида ўзи билган илгариги ва ҳозирги касалликлари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.
Донорлик қилиш истагидаги ҳамкасбларимиз диққатига!
Сиз, йил давомида Тиббиёт-санитария қисмига мурожаат қилиб қўшимча маълумот олишингиз ва донорга айланишингиз мумкин.
Ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлманг! Сизнинг ҳам қонингиз кимнингдир ҳаётини қутқариб қолади.