November 13, 2023

Самарқандга саёҳат

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан завод ёшлари учун Cамарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди.

Ташкил этилган саёҳат давомида ёшлар “очиқ-осмон ости музейи” деб ном олган қадимий архитектура ва кўп асрлик шаҳарнинг тарихий обидалари, меъморий манзаралари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳат давомида ҳамкасбларимиз Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Шоҳи Зинда, Гўри-Амир мақбараси, бетакрор Регистон майдони ва кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлар ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Тарихий Самарқанднинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих ва келажак нафасини ҳис қилдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбара мажмуасини ҳам зиёрат қилишди.

Ушбу саёҳатда ҳамкасбларимиз нафақат қадимий обидаларда балки “Silk road Samarkand” туризм марказида ҳам бўлишди. Барпо этилган ушбу бунёдкорлик мажмуаси тўғрисида катта таассуротларга эга бўлдилар.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати