August 22

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “Save Aral – 2024” хайрия югуриш марафонида фаол иштирок этмоқда

2024 йил 22 август, Бухоро, Ўзбекистон. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи "Save Aral – 2024" хайрия югуриш марафонида фаол иштирок этишини фахр билан эълон қилади. Енгил атлетика федерацияси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган ушбу салмоқли спорт-ижтимоий лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда заводнинг 27 йиллигига бағишланди.

"Save Aral – 2024" югуриш марафони нафақат спорт тадбири, балки Орол денгизининг экологик муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш учун кучли туртки ҳамдир. Бундай тадбирда иштирок этиш заводнинг ижтимоий масъулиятга содиқлигини ва ўз ходимларининг фаол фуқаролигини таъкидлайди.

Тадбир нафақат завод ходимлари, балки кенг жамоатчилик вакилларидан ҳам юзлаб иштирокчиларни бирлаштириб, лойиҳанинг умуммиллий моҳиятини ифода этди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари мусобақани тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок етиб, юқори даражадаги корпоратив маданиятни ва эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлашни намойиш этдилар.

"Бизнинг заводимиз нафақат мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшаётгани, балки ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни ҳал қилишда ҳам фаол иштирок этаётганидан фахрланамиз", – дейди Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти. "Save Aral – 2024" югуриш марафони сайёрамиз келажаги учун қайғуришимиз ва Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишга содиқлигини қўллаб-қувватлаш учун ажойиб имконият бўлди."

Мусобақа барча ёшдаги иштирокчиларни, жумладан, кексалар, ўсмирлар ва ногиронларни ўзига жалб этди, бу тадбирнинг ўзига хослиги ва умумий эътиборга эга эканлигини акс эттирди.

Иштирокчилар Орол денгизини қутқариш бўйича экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашга бўлган интилишда жамоатчиликнинг бирдамлигини намоён этиб, юксак чидамлилик ва рақобатбардошлик руҳини намоён этди.

Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари аниқланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Жумладан, Ферангиз Ҳошимова қизлар ўртасида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, ўзининг юксак маҳорати ва матонатини исботлади.

Эркаклар ўртасида ҳам ходимларимиз аъло натижаларга эришди: Достон Эргашев биринчи, Шерали Мусилмонов иккинчи ўринни эгаллаб, нафақат куч, балки рақобат руҳини ҳам намойиш этди.

Қолаверса, Достон Алтынбаевнинг спорт мусобақаларининг энг фаол иштирокчиси сифатида эътироф этилгани ҳам унинг қатъиятлилиги ва заводимиз спорт жамоатчилигига қўшган ҳиссасидан далолатдир.

Руҳлантирувчи нутқлар ва ажойиб мусиқа билан қўллаб-қувватланган байрам муҳити тадбирнинг барча иштирокчилари ва меҳмонлари учун унутилмас таассурот қолдирди.

Мусобақа нафақат Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси саломатлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди, балки спортнинг эзгу мақсадларга хизмат қилиши ва экологик муаммоларни ҳал этишда ёрдам беришининг ёрқин намунаси бўлди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мусобақанинг барча иштирокчилари ва ташкилотчиларига ушбу тадбирни муваффақиятли ўтказишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва уларни келгусида ҳам шу каби ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда давом этишга ундайди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати