February 23, 2023

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш бўйича навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Aбдуллаевнинг топшириғи ижроси доирасида, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс соҳасида ходимларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида Бухоро НҚИЗ бўйича комплаенс инспекторлари С.Бобоқулов ва З.Сатторов томонидан Коррупциянинг олдини олиш ва тизим корхоналарида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Бухоро НҚИЗ цех раҳбарлари, шартномавий муносабатларда бевосита қатнашувчи таркибий бўлинмаларнинг мутахассислари иштирок этди.

Тақдимот шаклида ўтказилган тренинг давомида тизим корхоналарида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, харид жараёнини тартибга солиш ҳамда уни такомиллаштириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларига тўхталиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, ўқув семинарлари доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ходимларида коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришнинг аҳамияти ва ролига алоҳида эътибор қаратилади. Бундай семинар-тренинглар ва иқтисодий ўқувлар тизим таркибидаги барча корхоналарида ҳудудий комплаенс инспекторлари бошчилигида ҳар ой ўтказилади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати