September 28, 2021

Бухоро НҚИЗда штрихкодлаш тизимини жорий этиш лойиҳаси якунланди

Моддий омборларини бошқаришни оптималлаштириш, бўлинмаларни моддий ва товар бойликлари билан ўз вақтида ва узлуксиз таъминлаш учун шароит яратиш, уларни тайёрлаш ва логистика учун иш вақтининг йўқотилишини камайтириш, шунингдек, сақлашни қисқартириш мақсадида Бухоро НҚИЗ мутахассислари томонидан штрихкодлаш технологияси ёрдамида омбор жараёнларини автоматлаштириш бўйича иш олиб борилди.

Бухоро НҚИЗда 3та асосий омбор хўжалиги мавжуд бўлиб, уларда ҳар хил моддий-техник заҳира(МТЗ)лар сақланади. Ҳар бир омбор маълум тоифадаги товарлар сақланадиган зоналарга бўлинади. Омборларни бошқаришга ва омбор жараёнларини автоматлаштиришга ягона ёндашув йўқлиги сабабли Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ТМЗни ҳисобга олиш ва назорат қилишни оптималлаштириш вазифасини қўйди.

Aвтоматлаштириш ишлари кўламини ҳисобга олган ҳолда, хавфсизлик талабларини инобатга олиш, тармоқларни ётқизиш ва ҳар бир алоҳида омборни штрихкод тизими билан жиҳозлаш учун инфратузилма муаммоларини олдиндан режалаштириш ва ҳал қилиш зарур эди.

Йил давомида Бухоро НҚИЗнинг Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази ва Ускуналар базаси мутахассислари корхона омбор хўжаликларининг ушбу тизимини ўрганиш ва жорий этиш бўйича ишлар олиб борди.

Хусусан, корхона 1C платформасида штрихкодлаш ёрдамида 1C-Омбор қуйи тизими такомиллаштирилди. Омборда товарларни штрихкодлаш тизимининг ишлаш принципи шундаки, товарга индивидуал идентификатор – штрихкод ўрнатилади. Ҳар бир кодда товар ва материаллар ҳақидаги одатий маълумотлар(номи, ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган жойи) ва унинг хусусиятлари ҳақида батафсил маълумотлар бўлиши мумкин: яроқлилик муддати, серия рақами, қандай ускунада ва қайси йўналиш учун ишлаб чиқарилганлиги ва бошқалар.

Штрихкоднинг асосий афзаллиги шундаки, у электроника томонидан осонгина "ўқилади". Штрих кодни ўқиган қурилма томонидан олган маълумотлар рўйхатга олиш ва қайта ишлаш учун омборнинг 1C ахборот тизимига ўтказилади.

Бу маълумотларни киритиш хатоликларини бартараф этишга имкон беради.

Бугунги кунга келиб, корхонадаги материаллар ва ускуналарнинг барча ички ўтказмалари штрихкодлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Aсосий афзалликлардан бири, ички ҳаракат учун ўтказмаларни дастур автоматик равишда чиқаради, бу омборлардаги қолдиқларни тезда кузатиш имконини беради. Илгари, ўтказмалар ой охирида бериларди.

Бухоро НҚИЗдаги автоматлаштириш туфайли омборлардаги қолдиқлар, материаллар ва ускуналарнинг ҳаракати реал вақт тизимида акс этади. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган материаллар ва асбоб-ускуналар тўғрисида маълумот олиш тезлиги 100%га оширилди, бу эса ишлаб чиқариш жараёнини муаммосиз ташкил этиш учун жуда муҳимдир.

"Бухоро НҚИЗ МЧЖ" Матбуот хизмати