Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда нефть ва газ саноати ходимлари куни муносабати билан ўз ходимлари эришган юксак ютуқларини нишонламоқда
Бухоро, Ўзбекистон – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигини нишонлаётган ушбу йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан берилган 15 нафар намунали ходимга фахрий ёрлиқлар ва завод раҳбарияти томонидан 20 нафар ходимга ташаккурномаларни топширди.
Ушбу тадбир нафақат ходимларимизнинг касбий ютуқларини, балки уларнинг заводимизнинг муваффақияти ва барқарорлиги учун асос бўлган соҳани ривожлантиришга қўшган беқиёс ҳиссасини ҳам таъкидлайди.
Мамлакатимиз нефть-газ саноатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун бош технолог Аброр Худойбердиевга юксак давлат мукофоти - "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони берилгани завод ходимлари учун алоҳида ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Байрам доирасида ҳар бир ходимнинг меҳнати учун завод раҳбариятининг миннатдорчилигини билдирувчи эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Барча ходимларимизни меҳнатлари муносиб баҳолангани учун табриклаймиз. Сизнинг муваффақиятингиз ва фидойилигингиз барчамиз учун илҳом манбаи, умумий фаровонлигимиз ва равнақимиз гаровидир. Биз биргаликда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи шон-шуҳратини қўллаб-қувватлаб, янги ютуқ ва марралар сари интиламиз!
Ҳурмат билан,
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори
А.А.Фазилов