October 3

“Ўзбекнефтгаз” АЖ хавфсизлик маданиятини мустаҳкамламоқда: мутахассислар Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида амалий семинар ўтказишди

2025 йил 29 сентябрдан 3 октябргача бўлган даврда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан хавфсизлик маданиятини ривожлантириш бўйича амалий семинар ўтказилди, бу компаниянинг меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва экологик хавфсизлик стратегиясини амалга оширишда муҳим босқич бўлди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари ўртасида илғор тажриба алмашиш, амалий билимларни мустаҳкамлаш ва хавфсизлик маданиятини оширишдан иборат. Семинарда Муборак ГҚИЗ, Шўртан, Муборак, Газли НГҚЧБ ва Устюрт ГҚЧБ ходимлари иштирок этди.

Семинарни ташкил этиш Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти ташаббуси билан амалга оширилди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси томонидан тасдиқланган 2025 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”га мувофиқ амалга оширилди.

Амалий малака алмашинув

Дастур доирасида иштирокчилар асосий саноат объектларига ташриф буюришди:

“Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ;

“Uzbekistan GTL” МЧЖ – синтетик ёнилғи ишлаб чиқарувчи юқори технологияли завод;

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ – республикадаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи.

Ҳар бир майдонда мутахассислар саноат хавфсизлиги соҳасидаги илғор тажрибалар, жумладан, ISО 45001 ва ISО 14001 халқаро стандартларини жорий этиш, хавфларни бошқариш, 5С тизими бўйича иш ўринларини ташкил этиш, шунингдек, корпоратив хавфсизлик мактаблари амалиёти билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи – тизимли ёндашув намунаси

Бухоро НҚИЗга ташриф иштирокчиларга бир қатор йўналишлар:

ёнғин хавфсизлиги чоралари;

• меҳнат ва соғлиқни сақлаш тизими;

• “Яшил макон” дастури доирасидаги лойиҳалар;

• газ-қутқарув хизматини ташкил этиш;

• завод тиббиёт марказининг иши.

• ишлаб чиқариш циклининг асосий босқичлари билан танишиш имконини берди.

Очиқ мулоқот, тажриба алмашиш ва амалиётларни биргаликда таҳлил қилиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга имкон берди. Семинар нафақат ички назоратни такомиллаштириш воситаси, балки ташкилотлараро ҳамкорликни ривожлантириш платформасига айланди.

Тадбир хавфсизлик маданияти тизимли ёндашув, билим алмашиш ва жамоавий ишлашга асосланган компаниянинг стратегик устувор йўналиши эканлигини тасдиқлади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ PR бўлими