Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларига табрик
Ҳурматли прокуратура ходимлари ва фахрийлари! Aзиз дўстлар!
Касбий байрамингиз муносабати билан табрикларимни қабул қилинг!
Ватанга хизмат қилиш фидойилик ва катта жасорат талаб қилади. Қонун ва ҳуқуқий тартибни муҳофаза қилиш прокуратура ходимининг энг масъулиятли вазифаларидан биридир.
Бурчга содиқлик, профессионаллик, фидойилик ва матонат учун самимий миннатдорчилигимни қабул қилинг! Сиз, давлат ва жамият олдидаги бурчингизга жонкуярлик билан ҳалол ва виждонан амал қиласиз.
Касбнинг аҳамиятини англаган ҳолда, чуқур ҳурмат билан прокуратура органларининг ҳар бир ходими оиласига тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам соғлик, фаровонлик, юрт фаровонлиги йўлида муваффақиятлар, қонунга хизмат қилишда қатъият, тамойилларга содиқлик ва узоқ йиллик касбий фаолият тилайман!
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, некбинлик ва кундалик масалаларни ҳал қилишда сабр-тоқат, давлат манфаати учун хизмат қилишда омад ва янги ютуқлар тилайман!