February 7, 2023

Бухоро нефть ва газ саноати коллежи устозлари заводда стажировка ўташди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-309-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нефть ва газ саноатини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, мазкур соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш, кадрларни ўқитишнинг усул ва шаклларини такомиллаштириш орқали таълим сифатини ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри татбиқ қилиш, профессионал таълимдаги ўқув жараёнини ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан узвий боғлаш мақсадида Бухоро нефт ва газ саноати коллежининг махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари заводнинг цех ва бўлимларида стажировка ўташди. Уларга Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими томонидан услубий ёрдам кўрсатилди.

Стажёрлар Асосий ишлаб чиқариш цехи, Таъмир-механика цехи, Электр таъминоти цехи, Завод марказий таҳлилхонаси ва Тадқиқотлар таҳлилхонасининг мутахассислари бошчилигида ўз йўналишлари бўйича малака оширишди, билимларини амалиётда синаш имкониятига эга бўлишди.

Маълумот учун: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университетининг Тошкентдаги филиали, Бухоро давлат университети, Бухоро муҳандистик-технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ўқитувчилари, илмий ходимлари йил давомида Бухоро НҚИЗда малака оширишади.

“Бухоро НҚИЗ” Матбуот хизмати