Бухоро НҚИЗ меҳнат фахрийлари учун тантанали тадбир ташкиллаштирилди
Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан бугун Бухоро шаҳридаги Фатхобод ресторанида корхонанинг меҳнат фахрийлари ва нафақага чиққан ходимлари учун Устоз ва мураббий кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, унда кундалик ташвишлардан қочиш, дам олиш ва бир-бирлари билан мулоқот қилиш имконияти яратилди.
Илк дақиқалардан залда байрам шукуҳи сезилди. Энг самимий табрик сўзлари корхонамиз ривожи учун бирдамликда ишлаган ва бугун муносиб тарзда дам олаётган инсонларга қаратилган эди.
Бош муҳандис Бахтиёр Мустафоев ва Бош механик Ҳамидулло Мирзажоновлар табрик сўзлари билан чиқишди.
“Сиздан завод ходимларининг ҳозирги авлодига улашган бебаҳо касбий тажрибангиз, донолигингиз ва билимингиз учун чин дилдан миннатдормиз! Бизнинг вазифамиз – меҳнатингиз самарасини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, ижодий ишларингизнинг муносиб давомчиларини тарбиялашдир. Ҳаётингиз ёрқин, ёқимли воқеаларга бой бўлсин. Атрофингизда меҳрибон ва ғамхўр фарзандлар, набиралар ва дўстлар бўлсин!”, - деб тилак билдирди Б.Ж. Мустафоев
Ҳамкасблари учун Шодиев Aхмат Aтақулович “Менинг йилларим – менинг бойлигим", “Менинг севгим, қаердасан ...” каби ажойиб қўшиқларни ижро этди ва йиғилганлар катта завқ билан тинглаб, унга жўр бўлишди.
Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси тарафидан барчага эсдалик совғалари топширилди, ҳеч ким эътибордан четда қолмади.
Aжойиб концерт ҳаммага кўтаринкилик ва яхши кайфият бағишлади!