November 20, 2023

       Бухоро НҚИЗ путур етказмасдан текшириш лабораторияси “O'z DSt 3410:2019” стандарти талабларига мувофиқ деб топилди

“Ўзбекнефтегаз” АЖ тизимидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва ишлаб шиқариш корхоналарининг синов лабораторияларида “O'z DSt 3410:2019” стандарти талабларига мувофиқлиги ва техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК баҳолаш комиссияси томонидан Бухоро НҚИЗнинг путур етказмасдан текшириш лабораториясининг “O'z DSt 3410:2019” стандарти талабларига мувофиқлиги ўрганилди.

Маъқуллаш жараёнида, синов ёки ўлчовларни ўтказиш учун мажмуа лабораториясида етарлича шарт-шароитлар яратилганлиги ва малакали ходимлар билан таъминланганлик ҳолати текширилди.

Баҳолаш комиссияси томонидан олиб борилган текширувлар қуйидаги талаб ва шартлар асосида олиб борилди:

·        Техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;

·        Лаборатория учун зарур бўлган бино ва иншоотлар, техник, технологик ва аппарат-дастурий воситаларнинг мавжудлиги;

·        Синовлар ўтказилишини таъминлайдиган синов, ўлчов воситалари,стандарт намуналарнинг мавжудлиги;

·        Малакали ходимларнинг мавжудлиги;

·        Синов усулларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги ва бошқалар.

Бухоро НҚИЗнинг путур етказмасдан текшириш лабораториясида ўтказилган баҳолаш натижалари хулосасига кўра номувофиқликлар аниқланмади.

Ўрганишлар давомида Бухоро НҚИЗ лабораториясининг фаолияти
“O'z DSt 3410:2019” стандарти талабларига мувофиқ деб топилди ва баҳолаш комиссияси томонидан маъқуллаш сертификати тақдим этилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати