March 16

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этди

Умумхалқ хайрия ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.
Ҳашар Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш учун завод ишчи-ходимлари эрта тонгдан бирдам бўлиб “Нефтчилар” шаҳарчаси, Бухоро НҚИЗ ҳудудини ободонлаштиришга киришишди.
Тадбир доирасида кўплаб ишлар амалга оширилди: дарахтларга шакл берилди оқланди, ариқлар тозаланди, шунингдек, суғориш ишлари ҳам олиб борилди, ҳудудларни тозалаш ишлари ташкил этилди, гул кўчатлари ва дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди.
#фоторепортаж
Маълумки, Наврўз – янгиланиш ва яшариш байрами бўлиб, халқнинг ўзаро меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлигини намоён этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда хайрия ҳашарлари ва экологик акциялар ўтказиш яхши анъанага айланган. Ҳашарга чиқиб, ҳудудни янада тоза ва обод қилишга ўз ҳиссасини қўшган Бухоро НҚИЗнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдирамиз!

“Бухоро НҚИ” МЧЖ матбуот хизмати