June 23, 2022

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш бўйича навбатдаги семинар ўтказилди

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш орқали ижтимоий тизим корхоналарини коррупциядан холи тармоққа айлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ишчи-ходимларни хабардор қилиш мақсадида Бухоро НҚИЗда "Ўзбекнефтегаз" АЖнинг Хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш тўғрисидаги, шунингдек, Алоқа йўлларидан келадиган хабарларни қабул қилиш ва ишлаш регламенти мавзуларида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Aбдуллаевнинг топшириғи ижроси доирасида Бухоро НҚИЗ бўйича бош комплаенс инспектори З. Сатторов томонидан коррупцияга қарши кураш сиёсати ва ташкилий тизим фаолиятига бағишланган семинар ўтказилди. Ўқув семинарида Бухоро НҚИЗ ходимлари ва заводда малака ошираётган "Surhan Gas Chemical Operating Company" МЧЖ шаклидаги ХК ишчи-ходимлари иштирок этди.

Ўқув-семинар давомида юқорида кўрсатилган низомлар ҳақида тушунча берилди, коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги, коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди.

Семинар савол-жавоб тарзида ўтди, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди ва муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ходимларида коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришнинг аҳамияти ва ролига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад корхона ва малака оширувчи ходимларнинг комплаенс-назорат йўналишида ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий билимларини оширишдан иборат.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати