Катта футбол бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи цехлараро чемпионатини ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Катта футбол бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи цехлараро чемпионатиташкилотчиси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти ҳисобланади.
2. Чемпионатни ўтказишдан мақсад
Чемпионатни ўтказишдан мақсад 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги завод ходимларини соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ёшлар ўртасида катта футбол спорт турини оммалаштириш, БНҚИЗда футбол жамоаларини шакллантириш, кучли жамоани аниқлаш, ходимлар ўртасида дўстона алоқларни ўрнатишдан иборатдир.
Чемпионатда БНҚИЗ да мавжуд барча цех ёшлари ва цех ходимлари иштирок этиши мумкин.
4. Чемпионат ўтказиладиган кун, жойи ва вақти
Бошланиш вақти: 17:30 да бир кунда 1 тадан ўйин ўтказилади.
Жойи: “Нефтчи” шаҳарчаси ҳудудида жойлашган футбол ўйингоҳида
Майдон ҳажми: 110м х 60м (+/- 10м)
Чемпионат ўтказиладиган кун, жой ёки вақти ўзгарган ҳолларда бу ҳақда ташкилотчи томонидан иштирокчиларга дарҳол хабар қилинади.
Чемпионат катта футбол қоидаларига мувофиқ 11х11 ўйинчи - форматида ўтказилади.
Барча жамоалар 1 нусхада талабномани 8 сентябрь соат 17:00га қадар чемпионат бошланишидан олдин Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти ёки БНҚИЗ спорт тарғиботчиси Д.Алтинбаев (тел: 973433969)га топширилиши шарт. Ҳар бир жамоа рўйхатига 14 (ўн тўрт) та қатнашчидан кўп бўлмаган ходимлар исми шарифларини киритади.
Чемпионатда қатнашувчи жамоалар қуръа ташлаш орқали гуруҳларга бўлинади. Чемпионат олимпия тизимида ўтказилади. Ҳар бир ютқизган жамоа мусобоқани тарк этади.
Чемпионатга қуръа ташлаш жараёни 2021 йил 9 сентябрь куни соат 15:00 да “Нефтчи” шаҳарчаси ҳудудида жойлашган футбол ўйингоҳида барча цех вакилларининг иштироки ва гувоҳлигида бўлиб ўтади. Жараёнда жамоа мураббийи шахсан иштирок этиши лозим.
Асосий ўйин вақтида жамоалар дуранг натижа қайд этсалар, пеналтилар серияси белгиланади. Ҳар иккала жамоа 5 тадан пеналти тепади. Кўпроқ гол ўрган жамоа ғолиб саналади. Агар ҳар иккала жамоа 5 тадан пеналти тепгандан сўнг ҳисоб дуранг бўлиб қолса, пеналтилар серияси кетма-кет бир жамоа 1 та кўп гол урганига қадар давом этади.
7. Майдон, инвентарь, ҳакамлик ва ўйинчилар формалари
Катта футбол ўйини 2 таймдан иборат, ҳар бир тайм 30 дақиқадан иборат бўлиб, таймлар ўртасидаги танаффус 5 дақиқани ташкил қилади. Бир жамоа сафида футбол майдонида бир вақтнинг ўзида 1 та дарвозабон ва 10 та майдон ўйинчилари бўлади. Ўйин вақтида ҳакам розилиги билан чекланмаган миқдорда ўйинчи алмаштириш мумкин.
Жамоада ўйинчилар ва дарвозабон билан биргаликда жами 8 ўйинчи бўлганда ўйинни бошлаш мумкин.
Буюртма рўйхатида исми шарифи кўрсатилмаган ёки дисквалификация қилинган ўйинчилар турнирда қатнашганда ушбу жамоага 3:0 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилади.
Ҳар бир ўйин бошланишидан олдин ва тугагандан кейин жамоалар вакиллари бир-бирларига ҳурмат кўрсатилган ҳолда, кўришишлари лозим.
Ҳар бир ўйин бошланишидан олдин дарвозани ва биринчи тўпни ўйинга киритувчи жамоани танлаб олиш учун ҳакам томонидан қуръа ташланади.
Ўйинчилар экипировкаси футболка, шортик, гетра, щит ва оёқ кийимдан иборат бўлади. Ўйинчилар майдонда оёқ кийимлари билан ўйнаши шарт.
Иштирокчиларни низомда кўрсатилган форма ва инвентарлар (спорт формаси, футболка, шортик), спорт анжомлари билан таъминлашни Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти ўз зиммасига олади.
Майдондаги жамоалар ўйинини ташкилотчи томонидан белгиланадиган ҳакамлар бошқаради. Ҳакамларга уларнинг тоифасига оид талаблар қўйилмайди.
8. Майдондаги ўйинчилар ва жамоа сардорлари мажбурияти
Майдондаги ўйинчилар ва жамоа сардорлари ушбу Низом талабларини бажарилишига масъулдир. Иштирокчилар раҳбарлари ва жамоа сардорлари жамоанинг барча ўйинчиларининг турнирга қатнашиши, тартиб интизомга риоя қилиши ва турнирдан кейин иш жараёнига қайтишлари учун масъул ҳисобланади.
Ташкилотчи чемпионат давомида ўйинчилар томонидан олинган жароҳатлар ҳамда соғлигини юқотиши ҳолатлари учун жавобгарлик олиб бормайди.
Чемпионат жараёнида ўйинчиларга қуйидаги кўринишдаги жазор чоралари қўлланилади:
· ўйинлар сонидан қатъий назар 2 та сариқ карточка олган ўйинчи– кейинги ўйинни ўтказиб юборади;
· бир ўйинда 2 та сариқ карточка олган ўйинчи – ўйиндан четлатилади;
· Ўйинчига жароҳат етказишгача бўлган қўпол ҳаракат учун – ўйиндан четлатиш + турнир охиригача дисквалификация қилинади;
· Ўз жамоаси ва рақиб жамоаси ўйинчисини, ҳакамлар ва расмий шахсларни ҳақорат қилиш – ўйиндан четлатиш + турнир охиригача дисквалификация қилинади;
· Жамоанинг ўзбошимчалик билан майдонни тарк этиши, жамоанинг турнирдан дисквалифиция қилинишига ва жамоага ўша ўйин учун - : + техник мағлубият ёзилишига сабаб бўлади.
Агар бир жамоа ўйинчилари ёки мухлисларининг тартиб-интизомни бўзгаликлари натижасида ўйин тўхтатилса, ўша жамоага -:+ техник мағлубият ёзилади. Агар ўйин иккала жамоанинг тартиб-интизомни бўзгаликлари натижасида тўхтатилса иккала жамоа ҳам дисквалификация қилинади.
Турнирда 1-ўринни эгаллаган ғолиб жамоага, кубок * олтин медаллар ва эсдалик совғалар тақдим этилади.
Турнирда 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоаларга, мос равишда кумуш* ва бронза* медаллари ва эсдалик совғалар тақдим этилади.
(*Турнир ғолибларига тақдим этиладиган медаллар қимматбаҳо металлардан ясалмаган.)
Ташкилотчи томонидан жамоалар фикрига таянган ҳолда танлаб олинган турнирнинг энг яхши тўп урари, энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячи, шунингдек энг яхши уйинчи эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Чемпионат доирасида юзага келадиган бахсли ҳолатлар Ташкилотчи ҳамда ҳакамлар хайъати томонидан ҳал этилади.