Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари сиёсий-маърифий ўқув соатида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соатида Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари ҳам иштирок этди.
Сиёсий-маърифий ўқув соати онлайн тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, у бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзуларига бағишланди.
Мазкур ўқувда спикерлар томонидан ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.
Жумладан, спикер социология фанлари доктори, профессор М.Б.Бекмурадов "Инсон қадри устувор бўлган жамиятда давлат фуқаролик хизматчисининг ўрни" мавзусида, Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти А.Г.Расулов "Дипломатик протокол ва этикет" мавзусида тушунчалар бериб ўтди.