Ёнғин хавфсизлиги ойлиги давом этмоқда
Бухоро НҚИЗ ва ва унга тегишли барча объектларда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган.
Ойлик доирасида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ объектларида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида БНҚИЗ БЁХТТЭБ ходимлари бошчилигида заводнинг цех ва бўлим ишчи-ходимлари ўртасида тарғибот ишлари бўлиб ўтмоқда.
Навбатдаги профилактик тадбир "Зафаробод" нефть қуйиш-тўкиш эстакадаси, "Нефтчилар" маданият саройи ҳамда "Нефтчи" спорт-соғломлаштириш мажмуасида ташкил этилди.
Профилактик тадбирда ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар мисоллар ёрдамида тушунтирилди.