February 14, 2023

Буюк мутафаккирлар ижодига бағишланган адабий-маърифий кеча ўтказилди

Буюк бобокалонларимиз Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб юртимиздаги барча муассасаларда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, бадиий кечалар ўтказилмоқда. Жумладан, Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводининг “Нефтчилар” маданият саройи фаоллар залида ҳам завод ишчи-ходимлари иштирокида Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг 582 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишлаб “Саодат ва санъат оламининг тафаккур дурдоналари!” номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.
Тадбир Маданият саройи ва Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилди. Навоийнинг Хамса, Бобурнинг Бобурнома, Бобурнинг Хонзодабегим билан суҳбати саҳналаштирилди. Улар орқали Навоийнинг комил инсон, одил шоҳ, севгига садоқат, Бобурнинг адолатли жамият ва ватанпарварлик, унга муҳаббат каби ғоялари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирни ташкиллаштиришда фаоллар зали саҳнаси мавзуга мос безатилди, қаҳрамонларнинг либос ва гримлари мутафаккирлар яшаган даврни яратгандек бўлди гўё.

Образга киришган ҳамкасбларимиз нафақат ажойиб актёрлик ва ғазалхонлик, балки раққослик қобилиятларини ҳам кўрсата олдилар десак муболаға бўлмайди.

Кеча сўнгида бошловчилар томонидан мутафаккирларнинг ҳаёт ва ижод йўллари, улар ҳақидаги қизиқарли фактлар ўқиб эшиттирилди. Барча иштирокчилар эса Ёшлар Иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


#фотолавҳалар

Маълумот учун:
Сценарий муаллифи – Рахимова Дилафруз Таллибаевна (16-цех)
Ташкилотчилар – Зияев Жонибек Худойкулович (директор ўринбосари)
Гуломов Мироншох Фазлиддинович – ЁИ БНҚИЗ БТ раиси
1-бошловчи – Садиков Зохир Исокович (1-цех)
2-бошловчи – Исмоилова Маҳлиё Самандар қизи (Матбуот хизмати)

Ролларда:
Бобур, соқчи – Фармонов Азамат Акрам ўғли (1-цех)
Искандар, соқчи – Тоиров Шахбоз Луқмонович
Искандарнинг онаси – Очилова Гулрух Комиловна (16-цех)
Баҳром – Тураев Абдулазиз Абдурасул ўғли (12-цех)
Дилором – Урунова Дилобар Бахтиёровна(16-цех)
Вазир – Сулаймонов Феруз Кувонч ўғли (6-цех)
Қози – Бафоев Ражаб Замон ўғли(5-цех)
Элчи – Жулматов Ойбек Эргашевич (2-цех)
Фарҳод, соқчи, дарвеш – Бобоев Фируз Кохорович (2-цех)
Ширин – Гафурова Малика Ойбек қизи (16-цех)

Мажнун – Саидова Меҳригул Ярашовна (16-цех)
Лайли – Ахматова Оқила Рахмиддин қизи (16-цех)
Тилла кампир – Саидова Дилдор Меҳриддиновна (16-цех)

Канизаклар:
Хошимова Мархабо Тохировна (16-цех)
Султонова Мафтуна Яшин қизи (16-цех)

Рақсда:
Очилова Гулрух Комиловна (16-цех)
Исоқова Фарида Мурод қизи (16-цех)
Шодиева Дилдора Закировна (16-цех)
Султонова Мафтуна Яшин қизи (16-цех)
2-сонли ўрта-умумтаълим мактаб ўқувчи қизлари

Қўшиқлар:
Иноятов Фуркат Умуркулович (16-цех)
Жулматов Ойбек Эргашевич (2-цех)
Хожиев Умид Эшпулотович (16-цех)

Ёритиш оператори:
Тураев Мизроб Намозович (16-цех)

Тасвирчи
Хасанов Ўлмасбек Шухратович (Матбуот хизмати)

“Бухоро НҚИЗ” Матбуот хизмати