Ҳурматли Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари ва фахрийлари!
Бугунги касб байрамингиз билан муборакбод этаман!
Тарихдан маълумки, ҳар бир давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда махсус хизматларнинг ўрни ва роли ҳамиша беқиёс бўлган.
Хусусан, давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ёки ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар замон ва ҳар маконда махсус хизматларнинг устувор вазифаси ҳисобланган.
26 сентябрь –Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари куни муносабати билан Давлат хавфсизлик органлари фахрийларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Сизнинг билим ва тажрибангиз асосида юқори малакали тезкор офицерларнинг бир неча авлоди тарбияланди. Беминнат меҳнатингиз учун ташаккур!
Сизга чин юракдан сиҳат-саломатлик, матонат, жасорат ва Ватанга хизмат қилишда янги муваффақиятлар тилайман! Сиз ва оилангизга бахт ва фаровонлик ёр бўлсин!
Давлатимизнинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишда, халқаро муносабатларда унинг миллий манфаатларини қўллаб-қувватлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда куч-қувват тилайман!