March 6, 2023

Бухоро НҚИЗ ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси олишни оширади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 27 февралдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тизимда иқтисодий ва ижтимоий соҳалар самарадорлигини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖда топшириқ ва кўрсатмалар ижроси юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Ўзининг қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) ҳисобидан электр энергияси етказиб беришни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш қувватларида қуёш батареяларини ўрнатиш ва ишга туширишга доир ишлар қизғин давом этмоқда.

Хусусан, аккумульяторли қуёш электр станциялдари қуйидагиларга ўрнатилди:

- назорат-ўтказиш пунктига қуввати10 кВ/соат;
- радиацияга қарши бошпана (ДҚБ) биносида қуввати 5 кВт;
- завод марказий лабораториясида қуввати 10 кВт;
- Ўлчов назорати ва автоматика (ЎНА ва А) цехида қуввати 10 кВт;
- Сув таъминоти ва оқава (СТ ва А) цехида қуввати 25 кВт;
- Қоровулбозор нефть қуйиш эстакадасида қуввати 25 кВт.

Қуёш электр станциялари:
- Ҳарбийлаштирилган газ қутқарув отряди (ҲГҚО) ва ёнғин-қутқарув қисми биносида қуввати 50 кВт;
- алоқа хизмати биносида қуввати 50 кВт.
Бундан ташқари, завод биноларини иссиқ сув билан таъминлаш учун қуёш сув иситгичлари параллел равишда ўрнатилмоқда.

Бухоро НҚИЗда жорий этилиши нафақат экологик, балки салмоқли иқтисодий самара берадиган энергия тежовчи технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида, Бухоро НҚИЗда энергия сарфини камайтириш, хом-ашёдан фойдаланишни оптималлаштириш ва юқори сифатли нефь маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берувчи ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш дастури ишлаб чиқилган.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати