September 25

Токар йўналишидаги номзодларга мавжуд талаблар ҳамда уларнинг хизмат мажбуриятлари

-         Номзодлар интернетдаги “bnpz.uz” сайтининг “каръера” қисмида электрон тартибда ўз маълумотларини 2025 йил 23 сентябрдан бошлаб, 7 кун муддатда жойлаштириши мумкин.

-         Сайтда ўз маълумотларини жойлаштирган номзодларнинг тақдим этган маълумотлари мавжуд талабларга мувофиқлиги 5 кун муддатда текширилиб, дастлабки саралашдан ўтказилади.

-         Дастлабки саралаш натижаларига кўра номзодлар 2025 йил 6 октябрдан бошлаб назарий суҳбат жараёни ва амалий тажриба синовларига таклиф этилади. Амалий тажриба синовлари корхонанинг тааллуқли цехида мутахассислар иштирокида ўтказилади. Амалий тажриба синови натижалари текширувдан ўтказилиб, энг яхши натижалар кўрсатган номзодларга ишга қабул қилиш учун таклиф берилади.

-         Ишга қабул қилиниши режалаштирилган жами номзодлар сони - 4 нафар.