“Бугун байрам сеники – азиз БОЛАЖОН!”

1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1-июнь яъни, ёзнинг илк куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида болалар куни сифатида нишонланади. Болалар ҳаётнинг энг соф ва беғубор неъматларидир. Улар билан ҳаёт янада мазмунли, янада завқли.

Шу муносабат билан бугун Нефтчилар шаҳарчасидаги “Истиқлол” сунъий кўл ҳавзасида туманимиз болалари учун байрам ташкил этилди. Сунъий кўл хавзаси атрофи байрамона кайфиятда безатилган, турли мултьфилм ва эртак қахрамонлари болажонларни янада кайфиятини кўтаришди.

Даставвал Бухоро НҚИЗ бош технологи А.Ж. Худайбердиев сўзга чиқиб, болажонларни байрам билан муборакбод этди ва байрамни очиб берди.

Сунъий кўл ҳавзаси майдончаларида Президентимизнинг 5 ташаббуси асосида турли дастурлар, чиқишлар ташкиллаштирилди. Майдончаларда кураш, гимнастика спорт турларини болажонлар кўрсатиб беришди. Яна бир майдончада кичик кутубхона ташкил этилиб, турли адабиётлар намойиш этилди. Шунингдек, мусиқий чолғу-асбоблари ёрдамида кичик концертлар, жажжи қизалоқлар ижросида рақслар ҳам байрамга ташриф буюрган болажонлар ва меҳмонлар учун жуда қизиқарли муҳитни яратиб бера олди.

Бухоро вилоят Қўғирчоқ театри жажжи меҳмонлар учун байрам дастурини намойиш этишди. Турли миллатларни тасвирлаган қўғирчоқлар рақслари болажонларда ажойиб таасурот қолдирди.