Бухоро НҚИЗ ташқи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди
Бухоро НҚИЗ интеграциялашган менежмент тизимининг ташқи назорат аудитидан муваффақиятли ўтди ва унинг ISО 9001:2015, ISО 14001:2015, ISО 50001:2018 ва
ISО 45001:2018 стандартлари талабларига мувофиқлигини тасдиқлади. Тизимнинг ишлаши сертификатлаштириш органи “Management Certification” МЧЖ аудиторлари томонидан текширилди.
Режага мувофиқ корхонанинг таркибий бўлинмалари текширувдан ўтказилди. “Management Certification” МЧЖ аудиторлари заводнинг ишлаб чиқариш майдонларини кўздан кечириб, ижро аппарати бўлимлари ва хизматларида бўлишди. Текширувчи компания мутахассислари асосий ишлаб чиқариш жараёнларини баҳолашди. Асосий эътибор ишлаб чиқариш ва сифатни бошқариш тизими бўлими ҳужжатларига қаратилди.
Якуний йиғилишда аудиторлик гуруҳи аудит натижаларини, интеграциялашган бошқарув тизимининг ривожланиш даражасини ижобий баҳолади ва сертификатларнинг амал қилиш муддатини навбатдаги назорат аудитигача узайтиришни тавсия қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, менежмент тизимларининг ISО 9001:2015,
ISО 14001:2015, ISО 50001:2018 ва ISО 45001:2018 халқаро стандартлари талабларига мувофиқлиги корхона маҳсулотларининг нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам рақобатбардошлигининг калитидир.