Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи(2-цех)нинг иш куни фоторепортажи
Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи заводга келадиган углеводород хом-ашёсини амалдаги технологик хужжатлар ва йўриқномалар талаблари асосида қабул қилади, давлат ва сифат соҳасидаги халқаро стандартлар талаблари асосида ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотларини темир йўл вагон цистерналарига юкланишини таъминлайди.
Цех қуйидаги қисмлардан иборат:
-хом-ашё тайёрлаш участкаси;
-машъала хўжалиги ва бензин аралашмаси станцияси, дизель ёқилғиси аралашмаси станцияси участкаси;
-тайёр маҳсулотлар участкаси;
-суюлтирилган углеводород газлари маҳсулоти участкаси ва суюқ олтингугурт омбори;
-углеводород хом-ашёсини сақлаш сиғимлари мажмуи участкаси.
Мажидов Давлатбек – техник, Бобоназаров Жалолидин – уста. Етиб келадиган хом-ашё маҳсулотлари назаротини амалга оширишмоқда.
Носирова Гулруҳ – маҳсулот кузатувчиси, Кахарова Азиза – маҳсулот кузатувчиси шогирди. Маҳсулот қуйилган ва тўкилган вагон цистерналарнинг ҳужжатларини расмийлаштиришмоқда.
Хуррамов Суннатулла – маҳсулот кузатувчиси. Таъмирланган РВС 34 сиғимини сув билан синовдан ўтказиш жараёнида сиғимдан қувур орқали оқиб чиқаётган сув босимини назорат қилмоқда.
Ремонт-профилактика ишлари
Қурилиш-монтаж цехи устаси Қўшмуродов Акмал, нитролаклар бўёқчилари Яхшиев Хуршид, Назаров Зафар 179/3- титулдаги кўпикли сиғимни бўяш ишидан кейин қайта тўлдиришмоқда.
2-цех цех бошлиғи Абдуллаев Исмат, ММ ва ХТ буйича муҳандис Азимов Баҳодир ва 26-цех устаси Қурилиш-монтаж цехи устаси Қўшмуродов қилинадиган ишларни назорат қилишмоқда.